Америкалик тадбиркор Илон Маск Америка PAC сиёсий фаоллик қўмитасига пул хайрия қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб. Агентликнинг таъкидлашича, қўмита “Дональд Трампни президентликка сайлаш устида ишламоқда”.
Хайриянинг аниқ миқдори айтилмаган, аммо Bloomberg суҳбатдошлари буни муҳим деб атади. Бу Трамп маблағ йиғиш бўйича рақиби, амалдаги президент Жо Байденни ортда қолдирган пайтга тўғри келди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Илон Маск ҳали ҳеч қайси номзодни очиқ қўллаб-қувватламаган. Бундан ташқари, у илгари иккала кампанияни ҳам молиялаштириш режаси йўқлигини айтган.
Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги биринчи дебат июнь ойида бўлиб ўтди. Дебатни ташкил қилган CNN сўровига кўра, томошабинларнинг 67 фоизи Трампни ғолиб деб билишган. Шундан сўнг бир қатор Америка оммавий ахборот воситалари, ҳукумат амалдорлари ва Демократик партия тарафдорлари амалдаги президентдан сайловолди пойгасидан чиқишни сўрашди, бироқ унинг оиласи бунинг аксини таъкидламоқда.
АҚШда сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)