• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Машҳур турк актёрлари иштирокидаги муваффақиятсиз фильм ва сериаллар

    Ҳар биримизнинг ҳаётимизда оқ ва қора кунлар бўлгани каби турк юлдузлари ҳам карьерасида кичик муваффақиятсизликларга учраб туради. Дунёда йигирмадан ортиқ тилларга таржима қилинган сериалларда иштирок этган актёрлар оддий ва ҳатто ёмон рейтингга эга лойиҳаларда ҳам ишлаган.

    Бугун бирор ишда хатога йўл қўйган бўлсангиз ҳам таслим бўлмаслик ва ўз устингизда ишлашдан тўхтамасликка мотивация берадиган турк юлдузларининг энг муваффақиятсиз лойиҳаларини тўплашга қарор қилдик.

    Керем Бурсин — “Жонсизлар”

    Фото: Thegirl.ru

    Вампирлар ҳақидаги сериалда бош қаҳрамонни гавдалантирган “Жонсизлар” сериали юқори рейтинг эгаллаши кутилган эди, аммо турк томошабинлари ноодатий сценарий ва продюсерларнинг ўзгача талқиндаги сериалини муносиб баҳоламади. Натижада лойиҳа халқаро бозорга ҳам чиқа олмади. Шундан кейин бутун дунёда “Сумерки” фильми машҳурликка эришди. “Жонсизлар” сериалида Керем Бурсин машҳур актриса Элчин Сангу билан суратга тушган.

    Ҳанде Эрчел — “Қора марварид”

    Фото: Thegirl.ru

    “Қора марварид” ҳақида камдан кам одам эшитган бўлса керак. Сериал Ҳанде карьерасидаги энг ёмон лойиҳа ҳисобланади. Танқидчиларнинг сўзларига кўра, актрисанинг сериалдаги роли ишончсиз чиққан. Унда классик севги ҳикояси ҳақида сўз боради: учинчи шахс аралашуви сабабли икки ёш бирга бўла олмайди.

    Балки сериал муваффақиятсизлигининг сабаби ўша вақтда деярли ўхшаш сюжетли сериал — “Севги изтироби” берилгани учундир? Сабабини англаш учун вақт ажратиб, “Қора марварид” сериалини кўриб чиқиш мумкин.

    Бурак Ўзчивит — “Севги сенга ўхшайди”

    Фото: Thegirl.ru

    Ҳозирда рафиқаси бўлган Фаҳрие Эвжен билан суратга тушган мазкур сериал Бурак Ўзчивит учун омадисиз бўлган. Актёрга ҳатто “Муҳташам юз йил” сериалидаги Балибей образидан кейинги машҳурлик ҳам ёрдам бера олмаган. Сериал муваффақиятсизлигига пухта ўйланмаган сценарий, кўплаб саҳналардаги қўпол хатоликлар ва режиссёр иши сабаб бўлди. “Севги сенга ўхшайди” сериалида аслида келишган Ўзчивит қиёфаси ҳам хунук қилиб кўрсатилган.

    Ҳалит Эргенч — “Бобил”

    Фото: Thegirl.ru

    Мазкур лойиҳада “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонларидан Халит Эргенчдан ташқари Нур Феттаҳўғлу (Моҳидаврон) ҳам рол ижро этди, шу сабабли ушбу сериал энг яхши рейтингда бўлишига умид боғланганди. Лекин лойиҳа “ўртача” бўлишга муваффақ бўлди. Дастлабки эпизодлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди, лекин вақт ўтиб ижодкорлар лойиҳани тугатишга мажбур бўлди.

    Мерьем Узерли — “Асал уяси”

    Фото: Thegirl.ru

    Режиссёр Эйлем Кафтан томонидан суратга олинган мазкур сериал 2019 йилда Netflix томонидан тақдим этилди. Драмада собиқ Хуррам образи билан танилган Мерьем Узерли қаҳрамонининг асл мақсади нима эканлигини ҳамма ҳам тушуна олмади.

    Сюжетга кўра, шаҳарлик қиз оғир касал онасини боқиш учун Туркия шимоли-шарқидаги она шаҳрига қайтади. Ўлимидан олдин қаҳрамон онасининг севимли ари уяларига ғамхўрлик қилишини қизидан сўрайди. Асаларилардан қўрққан қиз онасининг сўнгги истакларини бажаришда турли қийинчиликларга дуч келади.

    Шукрю Озйилдиз — “Қиш қуёши”

    Фото: Thegirl.ru

    “Қиш қуёши” лойиҳасининг сюжети худди Болливуд киноларидек бўлиб чиқди. Унда икки ака-ука Эфе ва Метенинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Улар барча инсонлар орзу қиладиган нарсаларга эга. Бир куни уларнинг ота-онаси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилади, Эфе эса қотилликнинг гувоҳи бўлади. Психологик травма олган қаҳрамони қочиб кетади ва 20 йилдан сўнг болалик хотираларини унутади. Сценарий ва воқеалар ривожи шунчалик чалкашки, томошабин маданий ҳордиқ чиқариш ўрнига тушунарсиз сценарийдан чарчаб қолади.

    10.07.2024, 18:34   Изоҳ (0)   32032
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алина Боз турмушга чиқди, Жан Яман 11 миллионлик Instagram’ини ўчирди: турк сериаллари юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    21.06.2024, 16:35

    Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит ўзбек тарихий фильмида суратга тушади

    22.06.2024, 15:55

    Идеал жуфтлик: Ҳанде Эрчел яна бир машҳур актёр билан янги сериалда суратга тушади

    22.06.2024, 19:00

    Турк киноси юлдузи Ҳанде Эрчел сўнгги олти ойда қанча гонорар олгани маълум бўлди

    08.07.2024, 14:35

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен учинчи фарзандини кутмоқда 

    09.07.2024, 17:35

    22 йил ёзилган сценарий: жуда узоқ суратга олинган фильмлар 10 талиги 

    10.07.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.