Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўзининг ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида ўйлаётганини маълум қилди, дея Euronews хабар берди.
Хабарга кўра, Путин эҳтимолий ўзгартиришлар “Ғарбда ядро қуролидан фойдаланиш тўсиқларини пасайтириш” билан боғлиқлигини тушунтириб, Ғарб паст қувватли портловчи ядровий қурилмаларни ишлаб чиқаётганига аниқлик киритган.
Маълумки, Ғарбдаги эксперт доираларида бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ғоялар мавжуд ва биз бунга эътибор қаратишимиз керак, — дея қўшимча қилган у.
Путин, шунингдек, Россияга профилактик ядровий зарба бериш қобилияти ҳали керак эмаслигини таъкидлаган. Аммо у жавоб зарбаси берилган тақдирда, душман йўқ қилинишига ваъда берган.
Россия раҳбари, шунингдек, Шимолий Кореяга Россия қуроллари етказиб берилишини истисно қилмаслигини, у билан аввалроқ стратегик шериклик ва тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганини айтган. Президентнинг сўзларига кўра, КХДРдан Украина фронтига кўнгиллиларни юбориш режалаштирилмаган.
Изоҳ (0)