• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи қандай? Иқтисодчи олим муаммолар ҳақида гапирди

    Иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов “Дарё” билан суҳбатда бугунги кунда Ўзбекистон иқтисоди қандай аҳволда эканлиги ва мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритишда дуч келинаётган айрим муаммоларни тилга олиб ўтди.

    Иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов 
    Фото: “Дарё”

    Тўлқин Бобоқулов дастлаб, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 28 январда имзолаган 60-сонли фармони ва 2020 йил 12 май кунида имзоланган 5992-сонли фармонида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк олдига мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш вазифаси қўйилганини, бироқ ҳозирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк бу сиёсатни юрита олмаётганини таъкидлади.

    “Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 28 январда имзолаган 60-сонли фармони ва 2020 йил 12 май кунида имзолаган 5992-сонли фармонида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк олдига мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш вазифаси қўйилган. Бу тўғри қўйилган масала. Бу Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилиши керак эди. Лекин ҳозир мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсатни юритиб бўлмаяпти. Мен буни аниқ рақамларга таянган ҳолда гапирмоқчиман.

    2023 йилда иқтисодиётимизнинг пул билан таъминланганлик даражаси бор-йўғи 20 фоизни ташкил қилди. Нобель мукофотига сазовор бўлган олимлар томонидан исботланганки, иқтисодиётнинг етарли даражада пул маблағлари билан таъминланмаслиги макроиқтисодий ўсишни таъминлай олмайди. Илмий жиҳатдан бу асосланган. Олимлар иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражаси камида 40 фоизи бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бўлмаса, иқтисодиётда тўловсизлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Бунга ёрқин мисол — Ўзбекистон иқтисоди. Иқтисодиётимизнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражаси жуда кам, 20 фоиз бўлгани учун биздаги корхоналар ўртасида жуда катта тўловсизлик муаммоси мавжуд. Буни ҳал қилишнинг иложи йўқ. Нима учун? Чунки тўловсизлик муаммосини ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражасини етарли даражада ечиш керак.

    Иқтисодиётда пул билан таъминлайдиган 2 та канал бор. Биринчиси — кредит канали. Мамлакатда кредитларнинг фоизи паст ва барқарор бўлиши керак. Шунда кредит олувчилар кўпаяди ва ишлаб чиқариш кучаяди. Бу тажриба дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзини оқлаган. Бизда эса кредитнинг фоизи жуда баланд — 28-30 фоиз. Бу кредитни олган инсон уни қайтара олмайди. Баланд фоиздаги кредитни олган билан, ундан самарали фойда чиқариш мушкул! Иккинчиси бу — бюджет канали. Бироқ бу канал биз учун беркилган. Чунки ҳозир давлат бюджетида катта миқдорда дефицит мавжуд. Ҳозир давлат бюджет харажатларини ошира олмайди.

    “Демак, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсатни амалга ошира олмаётганимизнинг биринчи сабаби — иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Иккинчи сабаби — миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш. 2023 йилда Bloomberg нашри ўзбек сўмини дунёдаги топ-10 та энг қадрсиз валюталар таркибига киритди. Нима учун? Чунки йиллар давомида сўмнинг қадрсизланиши суръати жуда баланд бўлди. 2023 йилда Украинада уруш давом этаётганига қарамай, Украинанинг пул бирлиги гривнанинг қадрсизланиши суръати долларга нисбатан 3,6 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистон сўми эса 9,9 фоизни ташкил этди. Халқаро валюта фонди экспертларининг хулосасига кўра, агар мамлакат миллий валютасининг йиллик қадрсизланиш сурати 10 фоизга етса, бу мамлакатда молиявий инқироз бошланганини билдиради. Яъни бизнинг курс масаласида катта муаммоларимиз бор. Учинчи сабаби — ташқи савдо балансида катта дефицит мавжудлиги. Бундай дефицит тарихимизда бўлмаган. 2023 йилни қарийб 14 миллиард доллар зарар билан якунладик. Бу ҳам биз учун катта муаммоларни юзага келтиради. Тўртинчи сабаби — кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтира олмаганимизда. Кредитсиз иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди. Ривожлантириш учун эса кредитларнинг фоизи паст ва барқарор бўлиши керак. Бу дунё амалиётида ўз исботини топган. Бешинчи сабаби — аҳолининг реал даромадларини оширишнинг имконияти бўлмаяпти. Нима учун? Номинал иш ҳаққини оширсак, бу билан бирга маҳсулотларнинг нархи ҳам кўтарилиб бормоқда. Натижада реал даромадлар ошмаяпти", — дейди иқтисодчи олим.
    Тўлқин Бобоқулов
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодчи Тўлқин Бобоқулов сўзида давом этиб, давлат бюджетидаги тақчиллик сабабли иш ҳаққини ошириб бўлмаслигини қўшимча қилди.

    Тўлқин Бобоқулов Ўзбекистон иқтисодида юзага келаётган муаммоларнинг таг замири давлат раҳбарининг фармон ва қарорларини бажармасликка бориб тақалишини маълум қилди.

    “Бу ерда бошқарув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бугун давлат раҳбарининг фармон ва қарорларини бажармаслик оддий аҳволга айланди. Мисол учун, Ўзбекистон президентининг 60-сонли фармонида 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат бюджети дефицити ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошмайди, дейилган эди. Агар шу вазифани бажарганимизда, макроиқтисодиётнинг битта кўрсаткичини тўғрилаган бўлар эдик. Биз нима қилдик? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дефицитни 3 фоиз қила олмади. Натижада масала Сенатга кўтарилди. Сенат эса бу кўрсаткични 5,5 фоиз қилиб белгилади. Лекин давлат дефицити ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан ошадиган бўлса, бу мамлакатда инфляцияни кучайтиради ва макроиқтисодий ўсишни секинлаштиради. Шу боисдан 3 фоиз этиб белгиланган эди. Аммо биз бу фармонни бажармадик. Давлат раҳбари қарор қабул қилдими, у муҳокама қилинмаслиги керак”, — деди иқтисодчи.

    Шунингдек, иқтисодчи ҳозирда ҳокимлик ва идоралар банклар фаолиятига бевосита аралашаётганини танқид остига олди.

    “Ўзбекистон президенти 2023 йил 12 сентябрь куни 3270-сонли қарорни имзолаган эди. Бу қарорда вазирлик, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари тижорат банк филиалларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ёзилган. Лекин ҳозир ҳокимликлар бутунлай банкларнинг фаолиятига аралашиб кетди. Ҳокимликлар банкларнинг нормал ишлашига йўл қўймаяпти. Эй ўртоқлар, банклар иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланади. Қон бу — пул. Иқтисодиётда нормал пул айланса, давлат нормал ривожланади. Ҳозир банклар ўз ишини қилаётгани йўқ”, — деди Тўлқин Бобоқулов.

    02.07.2024, 17:15   Изоҳ (0)   14073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда июндаги пенсия ва нафақа тўловлари бўйича маълумот берилди

    14.06.2024, 20:25

    Ўзбекистон ташқи савдоси: экспортда олтин, импортда автомобиль улуши кўп  

    21.06.2024, 17:28

    Ўзбекистонда беш ойда қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди 

    28.06.2024, 17:28

    “АЭС атом бомбаси эмас” — мутахассис Ўзбекистонда қуриладиган АЭС хавотирлари ҳақида

    02.07.2024, 15:33

    Ўзбекистонга АЭС қурилиши нега керак? Мутахассислар билан суҳбат

    01.07.2024, 23:45

    Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига 2 млрд доллар олиб келади — EТБ

    28.06.2024, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.