Ўзбекистонда қурилиш корхоналари январь—май ойларида 4 триллион сўмга яқин солиқ тўлагани маълум бўлди.
Хабар берилишича, 2024 йил январь—май ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 32 635 та юридик шахс томонидан 3,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 439 миллиард сўми, яъни 11,2 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 5,2 триллион сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 56,3 миллиард сўм.
Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил қуйидаги инфографикада келтирилган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС — 222,1 миллиард сўм;
- ЖШОДС — 75,3 миллиард сўм;
- ижтимоий солиқ — 64,4 миллиард сўм;
- фойда солиғи — 62,2 миллиард сўм;
- мол-мулк солиғи — 7,3 миллиард сўм;
- ер солиғи — 6,9 миллиард сўм;
- бошқа солиқлар — 0,8 миллиард сўм.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 май ҳолатига кўра қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 968 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 820,4 млрд сўмни ташкил этган.
Маълум қилинишича, шундан 324,2 млрд сўми, яъни 39,5 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ (0)