• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Майкл Жексоннинг 350 минг долларлик қўлқопи: тарихдаги энг қиммат концерт либослари

    Агар мода ва мусиқа бир-биридан алоҳида мавжуд деб ўйласангиз, адашасиз. Ҳар икки соҳа бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, буни айнан клиплар, концертлар ва гастроллар тасдиқлайди.

    Кети Перрининг либоси

    Нархи: 20 минг доллар

    Рўйхатни Кети Перрининг 2015 йилда Супер Боwл да чиққан энг қиммат ва ҳашаматли образидан бошлаймиз. Ўша йили у энг катта спорт тадбирининг бош қаҳрамони бўлганлиги сабабли либоси ҳам шунга яраша бўлиши керак эди. Бу борада қўшиқчи Moschino ижодий директори лавозимини эгаллаган Жереми Скоттга мурожаат қилади. Айнан у Перри учун 20 минг долларлик либос яратган.

    Элтон Жоннинг смокинги

    Нархи: 100 минг доллар

    Элтон Жоннинг саҳна қироли ва ҳайратланарли образлар даҳоси эканлиги билан ҳеч ким баҳслашишга журъат эта олмайди. Унинг барча кийимлари энг майда деталларигача ўйланган. Элтон Жоннинг энг машҳур либосларидан бири бу Моцартдан илҳомланилган костюм. 1988 йилда қўшиқчи уни (ва бошқа кўплаб нарсаларни) ўтмиш билан рамзий хайрлашув сифатида кимошди савдосида сотади. Бир оз вақт ўтгач, оқ смокингнинг эгаси уни 100 минг долларга сотиб юборади.

    Taylor Свифтнинг кўйлаги

    Нархи: 21 минг доллар

    Тейлор Свифт ҳам саҳна кўриниши учун ҳеч қачон пулини аямайди. Яқинда қўшиқчи катта гастрол уюштирди, унинг либослари алоҳида эътиборга лойиқдир. Концерт меҳмонлари ва томошабинлари Оскар Де Ла Рентанинг уч минг долларлик костюмини ва икки минг долларлик Роберто Кавалли комбинезонини кўришди. Лекин энг эсда қоларли образ хонанда учун Зуҳаир Мурод модалар уйи томонидан яратилган 21 минглик пушти кўйлак бўлди.

    Майкл Жексоннинг курткаси

    Нархи: 289 минг доллар

    1987 йилда Майкл Жексоннинг биринчи жаҳон гастроли бўлади. Гастрол давомида у 15 мамлакатга саёҳат қилиб, 123 та концерт беришга муваффақ бўлади. Улардан бирида хонанда кумуш деталлари бўлган қора курткада саҳнага чиқади. Йиллар ўтиб, ушбу концерт либоси кимошди савдосида ақл бовар қилмас нархга — 289 минг долларга сотилади.

    Майкл Жексоннинг олмос қўлқоплари

    Нархи: 350 минг доллар

    Кейинги қиммат лот бу — поп қиролининг севимлиси бўлган бриллиант қўлқоп. Афсонага кўра, фақат битта қўлқоп кийиш ғояси Жексоннинг Роберт Абел Ассоcиатес офислари бўйлаб саёҳати пайтида туғилган. Ўша ерда у ўнг қўлига оқ қўлқоп кийган ҳолда фильмни кўздан кечираётган режиссёр Рик Россни кўриб қолади. Мусиқачига бу образ ёқади. Аксессуар эътиборни жалб қилиши кераклиги сабабли Жексон уни безашни сўрайди. Бир неча йил ўтгач, ўша олмос билан безатилган қўлқоп яратилади. Хонанданинг ўлимидан сўнг у кимошди савдосида рекорд даражадаги 350 минг долларга сотилади.

    Элвис Преслининг пиджаги

    Нархи: 1 миллион доллар

    Бироқ энг қиммат саҳна образи Майкл Жексонга эмас, балки Элвис Преслига тегишли. 1972 йилда рок-н-ролл қироли Нью-Йоркдаги Madison Square Gardenъда ҳашаматли оқ комбинезон кийган ҳолда чиқиш қилади. Бу образни дизайнер Билл Белю қўшиқчи учун махсус яратган. Икки йил аввал костюм кимошди савдосида 1 миллион долларга сотилган.

    28.06.2024, 09:42   Изоҳ (0)   7450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кино китобга қараганда қизиқарли”. Режиссёрнинг талқини муаллиф асаридан кўра яхшироқ чиққан 6 та фильм

    27.06.2024, 21:08

    Кўзингизга уйқу келмайди: сўнгги йилларнинг энг яхши детектив фильмлари

    27.06.2024, 09:30

    “Тахтлар ўйини” юлдузи дақиқасига 69 минг доллар ишлаб олди. Аммо бу Дейнерис эмас

    27.06.2024, 10:43

    “Музейдаги тун” ва “Тансоқчи” фильмлари юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

    27.06.2024, 18:35

    Амстердамлик эркак 2 минг евроси бор ҳамённи топиб олиб, уни полицияга топширгач, интернет фойдаланувчилари унга 34 минг евро йиғиб берди 

    27.06.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.