• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Гўзаллик Саломатлик

    Ортиқча вазнни йўқотишда самарали бўлган 10 та лайфхак

    Ҳозирги замонда ортиқча вазнни йўқотишнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Агар озишни истасангиз ва ишни нимадан ва қандай бошлашни билмаётган бўлсангиз, унда қуйидаги самарали ва хавфсиз тавсияларга амал қилинг.

    Фото: iStock

    Чой, шарбат ва қаҳвани шакар қўшмай ичинг

    Ҳа, газли ичимликларни ҳар куни истеъмол қилишга ўрганиб қолган ва шакарсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган шахслар учун бу иш мушкул бўлади. Лекин шакарсиз чой ва қаҳвада калория жуда кам бўлади, демак, мушаклар атрофида ҳеч қандай ортиқча ёғ тўпланмайди.

    Тонгда ош қоринга ичилган илиқ сув метаболизмни ишга туширади ва яхшиланган моддалар алмашинуви жараёни тезроқ ортиқча килограммдан ҳалос бўлишига ёрдам беради. Кунига 2-3 литр сув ичиш кераклиги ҳақидаги тавсиянинг эса илмий асоси йўқ. Кунлик эҳтиёжга қараб сув ичаверасиз.

    Маҳсулотларга қўшиладиган шакардан йироқ бўлинг

    Шакар биз кутмаган маҳсулотлар ичида ҳам сероб. Масалан, мевали йогурт, творог, кетчуп ва бошқа соусларни танлашда уларнинг таркиби билан танишинг.

    Сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилинг

    Вазн ташлаш масаласига оқилона ёндашинг: ўзингизни синалмаган ва тез натижа кўрсатишга ваъда берадиган, соғлиқ учун хавфли парҳезлар билан қийнаманг. Асосийси — тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш. Кўнглингиз ширин нарса тусаса, шоколад ва мураббо ўрнига бирор мева билан тамадди қилинг.

    Нонуштадан воз кечманг, кечки овқатни эса ўтказиб юбориш мумкин

    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш албатта фойдали, аммо орадан 40 дақиқа ёки 1 соат ўтгач, тўлиқ нонушта қилиш керак. Пишлоқ ва тухумдан тайёрланган сендвичдан олинган калориялар тезда энергияга айланади, лекин котлет ёки шоколадли торт жуда узоқ вақт организмда қайта ишланади.

    Овқатланиш вақтида смартфондан фойдаланманг

    Фото: Дзен

    Тушлик пайтида параллел равишда телефонда хабарлар ўқисангиз ёки телевизор кўрсангиз, қачон тўйиниш ҳисси пайдо бўлганини сезмай қоласиз ва бунинг натижасида ўзингиз билмаган ҳолда кўпроқ таом еб қўясиз.

    Тушлик ва кечки овқат орасидаги газаклар миқдорига эътибор беринг

    Тушлик ва кечки овқат орасида бирор печене, колбаса маҳсулотини еб, кечки таомдан сўнг севимли музқаймоқ билан кунни якунласак, қўшимча калориялар кўпайиб кетиши шубҳасиз. Баъзи шахслар учун доимий бирор нарса еб юриш одат тусига кириб қолади, қолганлар эса кун давомида кўп ишлагани туфайли энергия етишмаслигидан тамадди қилиб олади. Агар сизда биринчи ҳолат кузатилса, бундай одатга барҳам бериш лозим.

    Бадантарбия билан шуғулланинг

    Ёга, велосипедда юриш, сузиш, очиқ ҳавода югуриш ёки 8-10 минг қадамни пиёда босиб ўтиш — ўзингизга мос ва қулай бўлган ўртача қийинликдаги жисмоний фаолиятни танланг. Машқлар янада қизиқарли бўлиши учун дўстларингизни чақиринг, позитив фикрланг. Спортдан кейини ёқимли оғриқ ва чарчоқ танангиз янада кучли бўлаётганини англатади, ҳар 10 минг қадам юриш сиз орзу қилган вазн кўрсаткичига яқинлаштиради.

    Ҳар куни тарозига чиқманг

    Доимий вазнни текшириб бориш инсонда мотивацияни сўндириши, хафсалани пир қилиши мумкин. Бир кунда натижага эришиш эса амримаҳол. Шу туфайли вазнни бир ҳафтада бир марта ўлчаш асаб толаларингизни қутқаради. Агар сиз ҳар 7-10 кунда бир марта вазнни текширсангиз, ҳақиқий динамика ва натижани кўрасиз.

    Руҳий ҳолатингизга эътиборли бўлинг

    Фото: Дзен

    Доимий оғир овқатлар ва ширинликлар истеъмол қилиб юрган инсонлар учун бирданига соғлом овқатланиш тартибига ўтиш мураккаб вазифадир. Шу сабабли стрессга тушмаслик учун бу ишни аста-секинлик ва босқичма-босқич амалга ошириш мумкин. Стресс — вазн йўқотиш жараёнининг ашаддий душманларидан бири бўлиб, тушкунлик ва асабийлик ҳатто энг самарали парҳез натижасини нолга тенг қилиши мумкин. Шунинг учун руҳий саломатлигингизни кузатиб бориш ва зарур ҳолатларда мутахассис ёрдамига мурожаат қилиш муҳимдир.

    Кун тартибига амал қилинг

    Тўғри кундалик тартиб деганда ҳар куни такрорланадиган ва асосий ҳаракатларни бажариш учун вақтни тўғри режалаштиришни англатади. Буларга иш, овқатланиш, тунги уйқу, шу жумладан уйда ва спорт залида фаол машғулотлар киради. Агар сиз кун тартибингизни бир оз яхшиласангиз, тетик ҳолда уйғона бошлайсиз ва танангиз метаболизмга таъсир қилувчи кортизол ва лептин каби стресс гормонларини камроқ ишлаб чиқаради. Кундалик режимга риоя қилишга ҳаракат қилинг, эрталаб соат 10.00 дан кечиктирмасдан нонушта қилинг, тушлик ва кечки овқатни ҳам кечиктирманг. Сўнгги тамадди ухлашдан 4 соат аввал бўлиши лозим. Эрталаб иштаҳа билан нонушта қилиш учун озгина очлик ҳисси билан ётиш яхшироқдир. Идеал ҳолда, уйқу 7-8 соат бўлиши керак.

    24.06.2024, 11:53   Изоҳ (0)   8789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вазн ташлашга қарор қилганлар ўтиши керак бўлган 5 текширув

    04.08.2023, 18:53

    Метаболизмни тезлаштирамиз: 40 ёшдан кейин осонроқ озмоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар

    28.10.2023, 11:45

    Ёғни эритувчи маҳсулотлар: Улар сизга парҳезсиз 5 килограммгача вазн ташлашга ёрдам беради

    08.01.2024, 14:35

    69 ёшли пенсионер аёл биргина маҳсулот орқали 30 килога озди

    27.02.2024, 15:10

    Қанча истеъмол қилсангиз ҳам семиртирмайдиган 15 та маҳсулот

    01.04.2024, 12:48

    Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар

    11.04.2024, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.