Тадқиқотчилар PHDP5 синтетик молекуласи ёрдамида сичқонларда Альцгеймер касаллигининг аломатларини муваффақиятли енгиллаштирди.
PHDP5 кичик синтетик молекула бўлиб, хотира учун масъул бўлган мия соҳаларига киришга қодир. Кўпгина дорилардан фарқли ўлароқ, PHDP5 мия ва тананинг қон айланиш тизимини ажратиб турадиган қон-мия тўсиғини енгиши мумкин, — дейилади хабарда.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, PHDP5 синапсларни — сигнал узатиш учун зарур бўлган ва Альцгеймер касаллигида кўпинча йўқ бўлиб кетадиган нерв ҳужайралари орасидаги алоқаларни ҳимоя қилади. Ушбу молекуладан фойдаланиш натижасида сичқонларда ўрганиш ва хотира кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланган.
Одатда янги дори яратиш учун тахминан 20 йил керак бўлса-да, тадқиқот муаллифлари PHDP5 ҳолатида ижобий натижалар туфайли бу жараён тезлашишига умид билдирган.
Изоҳ (0)