Хитой “карантин” орқали Тайван устидан назоратни “бир ўқ” узмаган ҳолда қайта қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказига (CSIС) таяниб, CNN хабар берди.
Маълум бўлишича, америкалик таҳлилчилар ХХРнинг мумкин бўлган ҳаракатларининг асосий иккита вариантини узоқ вақтдан бери кўриб чиқишган: тўлиқ миқёсли босқин ёки ҳарбий блокада, аммо CSIС “карантин” номли учинчи вариантни даъво қилмоқда.
Марказ таҳлилчиларининг таъкидлашича, Хитойнинг қирғоқ хавфсизлиги ва бошқа денгиз хавфсизлик кучлари Тайванда тўлиқ ёки қисман карантинни қўзғатиши, орол портларига киришни чеклаши ва ҳаётий таъминотни тўхтатиши мумкин.
Карантин ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан маълум бир ҳудудда денгиз ёки ҳаво қатновини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган операция бўлиб, блокада эса биринчи навбатда ҳарбий хусусиятга эга, — дейилади ҳисоботда.
CSIС’га кўра, бундай ҳолатда Вашингтон қийин аҳволда қолади. Агар Америка ҳарбий кемалари ёки самолётлари Хитой қирғоқ қўриқлаш хизматининг бундай операциясига аралашса, АҚШ ҳарбий ҳаракатлар ташаббускори сифатида кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланган.
Хитой Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, Халқ озодлик армияси жанговар тайёргарликни ҳар томонлама кучайтиради ва айирмачи кучларнинг “Тайван мустақиллиги”ни ташкил этишга қаратилган барча уринишларини қатъий йўқ қилади. Хитой ТИВга кўра, Қўшма Штатлар орол ҳукуматини қуроллантиришни, Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказишни бас қилиши керак.
Изоҳ (0)