Автоматлар билан қуролланган хавфсизлик кучлари Воронеж қурилиш майдонларида муҳожирларга қарши рейд уюштирди.
Россия гвардияси шаҳарнинг Коминтерновский туманидаги қурилиш майдонларида рейдлар ўтказди. Рейд давомида улар томонидан 45 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинган.
Воронеж полицияси тарқатган кадрларда хавфсизлик кучлари бошқа муҳожирлар гуруҳини автоматлар билан олиб кетаётганида ишчилар ерда ўтиргани акс этган. Шу билан бирга, жангчилардан бири маҳбусларни мавжуд бўлмаган стулларга “ўтиришга” таклиф қилган.
Рейд якунида 12 нафар Ўзбекистон фуқароси ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, уларга нисбатан Россия ҳудудида ноқонуний меҳнат қилганликлари учун протокол тузилган. Муҳожирларнинг иш берувчилари ҳам текширилмоқда.
Изоҳ (0)