• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бастакорларга битта қўшиқ учун машина олиб беришни ваъда қилганман” — Даврон Эргашев АҚШга кетишининг сабаби ва тақиққа учрагани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди (видео)

    Хонанда Даврон Эргашев “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида нима сабабдан АҚШга кетгани, битта ҳит қўшиқ учун бастакорларга машина совға қилишга тайёрлиги ва бугунги шоу-бизнесдан кўнгли тўлмаслиги ҳақида гапирди.

    — АҚШга 2004 йилдан буён бораман. Фақат бу йил кўпроқ у ерда қолганим учун кўпчилик мухлислар АҚШга кўчиб кетди, деб ўйлашибди. Одатда ижтимоий тармоқлардаги изоҳларни кузатмайман. Фақат бир гал “Акамнинг даврлари ўтди-да, шунга кетган”, деб ёзишганини ўқиб қолдим. Тўғриси, бу гапларни ўқиб кулдим. Чунки даврим ўтганида Америкага бормасдим, санъаткорлар орасида кўп дунё кезадигани ўзим бўлсам керак. Саёҳат қилишни яхши кўраман. АҚШга боришимнинг асосий сабаби фарзандларимнинг таълим олиши билан боғлиқ.

    Яширмайман, Тошкентдаги тўйларда менга талаб бор. Шу боис дўстларим ҳам “Нега кетяпсан, бу ерда яхши пул топяпсан-ку”, деб ҳайрон бўлишганди. Кўпчилик мени Америкага ишлашга кетяпти, деб ўйлашган экан. Аммо мақсадим бутунлай бошқача бўлган. Болаларим учун ҳамма нарсани тарк этоладиган инсонман. Болаларим АҚШдаги мактабда ўқишади, катта ўғлим у ердаги футбол клуби билан шартнома имзолаш арафасида. Ўзим Тошкентда келдим, аммо оила Америкада қолган. У ерда тил ўрганишяпти, тўғри бу ерда ҳам курсларга қатнашса бўларди. Аммо ўша муҳитда яшаб, тил ўрганишнинг завқи барибир бошқача. Ҳатто бир неча йил АҚШда яшаб, ўзим ҳам кундалик сўзлашувдаги гапларни ўргандим. Айримлар ўйлаганидек, пулсизликдан ёки тақиққа учраганим учун кетганим йўқ. Ниятим — болаларимни ўқитиш холос, — дейди Даврон Эргашев.

    Хонанда АҚШда яшаш машаққати, ижара уйига сарфлайдиган маблағи ва пиццахонада ишлагани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

    Фото: “Дарё”

    — Америкада бир кун ишламасангиз, оилангизнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашади. Яъни ишламаслик бу минус дегани. Боришингиз билан дарров шахсий уй сотиб ололмайсиз. Кўпчилик қатори ижара уйга жойлашасиз. Масалан, биз икки хонали уйда турамиз ва унга 2150 АҚШ доллари ижара пули тўлайман. Бу Пенсилваниядаги нарх, Нью-Йоркда бундан ҳам қиммат. Оиламиз учун ҳар ойда камида 6 000-7 000 доллар сарфлайман.

    Одам янги кийим олмаса ҳам овқат ҳақида ўйлайди. Шу боис у ерда ресторан бизнесини бошлаш ҳақида ўйлаб қўйганман. Мухлислар орасида “Даврон Эргашев пиццахонада ишлаётган экан”, деган гап-сўзлар тарқалди. Аслида бу шунчаки реклама ролиги эди. Мени ресторанга ишга таклиф қилишди, ишим жуда оддий, яъни келган меҳмонларни кутиб олишим керак эди. Аммо тилни яхши билмаслигим панд берди, адашмасам кунлик иш учун 150 АҚШ доллари тўлашарди. У ерда муқим иш билан шуғулланганим йўқ, фақатгина онда-сонда тўйларга таклиф қилишса бордим холос, — дейди Даврон Эргашев.

    Хонанда нега қўшиқлари аввалгидек оммалашмаётгани ва бугунги шоу-бизнесдан кўнгли тўлмаслиги ҳақида гапирди

    Фото: “Дарё”

    — Бастакорлардан кўп қўшиқлар сўрайман, ғоясини ижтимоий тармоқ орқали юборишади. Ёқмайди, ҳаммаси бир-бирига ўхшаш. Билмадим, ҳозир Ҳамдам Собировнинг услуби оммалашганми, жўнатилаётган ғояларнинг ҳаммаси бир хил. Мен бу усулда қўшиқ айтолмайман. Ҳамдам эмас, Давронман дейман. Ҳатто “Беном” гуруҳидаги бастакор йигитларга битта ҳит қўшиқ ёзиб берса, битта машина совға қилишим ҳақида ҳам айтганман. Аммо жўнатилган қўшиқларнинг ҳеч бирига кўнглим жиз этмайди. Шаҳнознинг ҳам охирги ижоди ёқмади.

    Бугунги кундаги шоу-бизнесдан кўнглим тўлмайди. Кирди-чиқди хонандалар кўпайиб кетган, кейин ўзига хослик йўқолган. Балки, бу хонандаларнинг кўплиги билан боғлиқдир, билмадим, — дейди хонанда Даврон Эргашев.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

    19.06.2024, 20:45   Изоҳ (0)   21304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Фарзандларимга сифатли таълим олишига шароит яратгим келди”. Даврон Эргашев оиласи билан Америкада яшаётгани ҳақида  

    03.05.2023, 12:30

    Даврон Эргашев Шерзод Бин сабаб ўғлини Америкада уйлантиргани ҳамда битта тўйдан 10 минг доллар пул топгани ҳақида сўзлаб берди

    15.05.2024, 13:50

    Дэниел Редклифф биринчи марта энг яхши актёр номинациясида “Тони” мукофотини қўлга киритди

    19.06.2024, 14:35

    “Гарри Поттер”нинг сирли оламидаги ғайритабиий, ҳатто сеҳр ёрдамида ҳам тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар

    19.06.2024, 11:45

    Олқиш ёки танқид: турли актёрлар томонидан ижро этилган машҳур образлар (фото)

    19.06.2024, 09:40

    Йиллар давомида қайта-қайта кўрсак-да, кўпчилик пайқамаган машҳур совет фильмларидаги хатолар

    18.06.2024, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.