Ироқда 13 июнь куни нефтни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Rudaw хабар берди.
Маълум қилинишича, завод Эрбил провинциясида жойлашган. Уни бартараф этишда 35 нафардан ортиқ ўт ўчирувчилар иштирок этмоқда.
“Эрбилдаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин чиқди. Кечқурун нефтни қайта ишлаш заводининг асфалт омборида кучли ёнғин бошланди”, — дейилади хабарда.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, камида бир киши жароҳатланган. Ёнғин сабаблари номаълум. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)