• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон нефть ва газ импорти ҳажмини кескин оширди

    Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январь–апрель ойларида нефть, газ ва электр токи экспорт-импорти бўйича маълумот берди.

    Инфографика: “Дарё”

    Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон нефть ва нефть маҳсулотларидан 179,4 миллион долларлик экспортни, 788,3 млн долларлик импортни амалга оширди. 2023 йилнинг мос даврида мазкур маҳсулотлар экспорти 278,3 миллион долларга, импорти 126,8 млн долларга тенг бўлган. Бунда экспорт ҳажмининг сезиларли пасайиши, импортнинг кескин ўсиши кузатилган.

    Январь–апрель ойларида мамлакат 52,3 миллион долларлик табиий газ экспортини, 462,8 миллион долларлик импортини амалга оширган. Ўтган йилнинг мос даврида экспорт ҳажми 46 миллион доллар, импорт кўрсаткичи анча паст — 3 миллион долларни ташкил этган.

    Тўрт ой мобайнида республикадан аввалги даврдан сезиларли даражада  кам — 43,8 миллион долларлик электр токи экспорт қилинган. Яъни 2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида бу рақамлар 131 миллион доллар бўлган. Жорий йил январь–апрель ойларида мамлакатга 67,8 миллион долларлик электр токи импорт қилинган. Ўтган йилги мос даврда импорт ҳажми 139,5 доллар бўлган.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳисобот даврида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 20,9 миллиард долларга етган. Шундан экспорт ҳажми 8,5 миллиард доллар, импорт 12,4 миллиард долларни ташкил этган. Салбий салдо миқдори — 3,9 миллиард доллар.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Таҳлил қилинишича, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдоси Хитой (19 фоиз), Россия (18,4 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея (3,3 фоиз) мамлакатлари билан амалга оширилган.

    Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда мамлакатда газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб миллион долларлик лойиҳаларга маблағлар ажратилмоқда. Аммо натижа кутилганидек бўлмай, газ қазиш ҳажми камайиб бормоқда. Оқибатда газ импорти йилдан йил ўсишда давом этяпти. Масалан, 2020 йилда 50,4 млн долларлик, 2021 йилда 154,5 млн долларлик, 2022 йилда 281,9 млн долларлик газ импорт қилинган. 2023 йилда эса газ импорти ҳажми қолган йиллардагига қараганда сезиларли ошиб, 694,9 млн долларга етган. Бу йил импорт рекорд янгиланиши кутилмоқда.

    Маълумот учун, жорий йилнинг январь–апрель ойларида ҳам газ қазишда сезиларли қисқариш кузатилиб, 15,3 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди. Ўтган 2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида бу рақам 16,3 миллиард кубни ташкил қилган. Бир йиллик қисқариш — 964,8 миллион куб метр.

    21.05.2024, 17:25   Изоҳ (0)   4842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    01.04.2024, 20:30

    “Бир неча сабаблари бор” — энергетика вазири электр энергияси ва газ нархи нега оширилганига изоҳ берди

    17.05.2024, 15:15

    “Электр ва газ нархидаги ислоҳот келажакда бозорларни маҳсулотларга тўлдириш ва нархларни пасайтиришга ёрдам беради” — Марказий банк раиси ўринбосари

    18.05.2024, 19:02

    Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати маълум қилинди 

    20.05.2024, 21:10

    “Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади” — Беҳзод Ҳамраев

    20.05.2024, 15:40

    Ўзбекистонда 2023 йилда қанча АҚШ доллари сотилгани маълум қилинди

    18.05.2024, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.