Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Н.С. вояга етмаган ўғли Ҳ.Б. орқали Мирзо Улуғбек тумани “Навниҳол” МФЙ ҳудудида фуқаро Д.А.га жами 200 дона “Амино метҳйл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, Н.С.нинг ёнидан жами 1 801 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)