Суриядаги Халқаро террористик ташкилоти аъзоси бўлган сирдарёлик йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Жўрабоев Аббос 1995 йилда Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзоси. Тезкор қидирув тадбирлари давомида унинг Россияда бўлиши давомида “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими аъзолари томонидан ёлланиб, 2019 йилда “ҳижрат” қилиш мақсадида Қирғизистон орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига кетгани аниқланган.
У 2020 йилнинг сентябрь ойида Туркиядан ноқонуний йўллар орқали Суриянинг Идлиб шаҳрига ўтиб, у ерда “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилган. 2023 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисми ҳамда 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)