АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш тадбирида нутқ сўзлаб, “криптопрезидент” бўлиш ниятини маълум қилди.
Хабар қилинишича, тадбир венчур капиталистлар Девид Сакс ва Чаматҳ Палиҳапития томонидан Трамп кампаниясига пул йиғиш мақсадида ташкил этилган. Сан-Францискодаги учрашувда Coinbase криптовалюта биржаси вакиллари ҳамда нуфузли инвесторлар иштирок этган.
Тадбирда Трамп Демократик партияни рақамли активларга нисбатан сиёсати учун танқид қилган. У, шунингдек, ушбу соҳанинг Қўшма Штатлар учун муҳимлигини ва бозор иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган. Сиёсатчи аниқ режалари ҳақида очиқламаган.
У криптовалюта президенти бўлиш истагини айтди, — деди Трампнинг Австриядаги собиқ элчиси Тревор Траина Reuters агентлигига.
Тадбирда ташкилотчилар Трамп сайловолди кампанияси учун 12 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган.
Сиёсотчи бир неча бор рақамли активларни қўллаб-қувватлаган. Аввалроқ у Truth ижтимоий тармоғида криптоактивлари ва ушбу секторда фаолият юритувчи компанияларга нисбатан ижобий муносабатини қайд этган постини эълон қилган.
Изоҳ (0)