• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сталиннинг ашаддий душмани — Мексикада музўяр болта ёрдамида ўлдирилган Троцкий тақдири

    НКВД агенти Рамон Меркадес халқаро антисталин мухолифати етакчиси Лев Троцкийга музўяр болта билан оғир жароҳат етказади. Кекса инқилобчи ҳушини йўқотмасидан олдин соқчиларига ҳужум қилган эркакни ўлдирмасликни ва уни ким юборганини аниқлашни буюради. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Троцкий эртаси куни тонгда вафот этади. Орадан 20 йил ўтиб, 8 июнь куни эса Меркадер Кремлда Лев Троцкийни ўлдирган Совет Иттифоқи Қаҳрамони юлдузи билан тақдирланади.

    “Қизил армия” аскарлари қаршисида чиқиш қилаётган Лев Троцкий
    Фото: Wikimedia Commons

    Нима учун Троцкий ҳокимият учун курашда Сталинга мағлуб бўлди?

    Фуқаролик уруши вақтида Совет Россиясида Владимир Лениндан бошқа Лев Троцкий каби таъсир доирага эга инсон йўқ эди. Ҳарбий ишлар бўйича халқ комиссари ва Инқилобий ҳарбий кенгаш раиси лавозимларида ўтирган Троцкий энг қалтис вазиятларда ҳам шахсан ўзи фронтга бориб, ишни “қизиллар” фойдасига ҳал этиб келарди. 1918 йил сентябрда Қозоннинг олиниши, 1919 йил октябрда Петрограднинг муваффақиятли мудофааси унинг хизматлари ҳисобланади.

    Тинчлик бошланиши билан болшевиклар партияси ҳарбий етакчисининг обрўси секин-аста камая бошлади. Сиёсат борасида эса зиддиятли Троцкий ўзига тенг мақомга эга шахслар орасида иттифоқчи топа олмади. 1920 йилларнинг биринчи ярмида унинг тарафдорлари етарлича эди, аммо юқори доираларда эмас. Барча талабларга жавоб берадиганлар эса ғайриоддий сабабларга кўра вафот этарди.

    Троцкий 1924 йил январда Абхазияда дам олаётгани боис Лениннинг вафоти вақтида ёнида бўла олмайди. У янгиланган раҳбарият роллари муҳокама қилинган дафн маросимига ҳам етиб кела олмаган — ва бу унинг позициясига қаратилган биринчи кучли зарбага айланди. Иосиф Сталин ҳокимият тепасига кўтарилган сари унинг Волгоград мудофаасидан бери давом этаётган Троцкийга қарши душманлиги кенгайиб борарди. Партия бош котиби ҳарбий ишлар бўйича халқ комиссарига қарши Петроград ҳамда Москва ишчилар ва аскарлар депутатлари кенгаши раислари билан дўстлашишга киришади. Қарама-қарши блоклардаги одамларнинг комбинацияси бир неча бор ўзгаради ва натижада Троцкий барча лавозимларидан маҳрум этилиши ҳамда СССРдан қувғин қилиниши билан якунланади.

    Лев Троцкий итлари билан, 1935 йил 
    Фото: “ТАСС”

    Троцкий 1920 йиллар охирида, ҳали ўз тарафдорларининг аксарияти тирик бўлган вақтда Сталин уни отиб ташлаш ёки заҳарлаш каби жисмоний йўқ қилишига журъат қила олмайди деб ҳисобларди. Кейинроқ СССР етакчиси Троцкийнинг сургунини, мухолифнинг сўзларига кўра, “энг катта хато” деб атайди. Сталин бошқа давлатда изоляцияда қолган, моддий маблағлари ва ёрдамчилари бўлмаган Троцкий ўзи учун хавфи туғдирмаслигига ишонарди. Аммо у нафақат таслим бўлмади, балки хорижда ҳам янги тарафдорларини тўплашга эришди.

    Троцкийнинг Сталин обрўси ва у яратган режимга қарши хориждаги чиқишларидан кейин бош котиб узоқ йиллик рақибини йўқотиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай имконият эса дарҳол пайдо бўлавермайди. Иккинчи жаҳон уруши эса яхши баҳонага айланди — унинг ортига кўплаб жиноятларни яшириш мумкин эди. Шундай қилиб, 1940 йил 6 август куни ички ишлар халқ комиссари Лаврентий Бериянинг буйруғи билан чекистлар машҳур генетик олим Николай Вавиловни ҳибсга олади. Олим бутун дунёга машҳур шахс бўлгани сабаб 5 йил давомида ҳеч ким унга тегинмай келаётганди.

    СССРдан сургун ва биринчи суиқасд

    Мажбурий эмиграция сабаб Троцкий ҳамда унинг рафиқаси Наталя Седова бутун дунё бўйлаб саргардонликда кун кечира бошлайди. Улар дастлаб Туркияга боради, кейин эса Францияга, у ердан Норвегияга жойлашади. СССР босими сабаб эр-хотин Мексикага йўл олади. Мексикада эса улар сўл қарашларга эга рассом Диэго Ривера ва унинг рафиқаси Фрида Калонинг вилласига жойлашади. Троцкий бу аёл билан яқин муносабатда бўлади, аммо Седованинг ҳеч нарсадан хабари бўлмаган.

    Лев Троцкий ва унинг рафиқаси Наталя Седова
    Фото: Global Look Press

    Мексика ҳукумати Троцкий ва Седовага Коёакандан уй беради. Бу вақтга келиб “Қизил армия” асосчисининг фарзандларининг бирортаси тирик эмасди: биринчи рафиқаси Александра Соколовскийдан туғилган қизи Нина 1928 йилда силдан вафот этади, унинг синглиси Зинаида эса 1933 йилда ўз жонига қасд қилади. СССРда қолган ва сиёсатга умуман аралашмаган муҳандис олим Сергей Седов 1937 йилда отиб ташланади, унинг акаси ва Троцкийнинг асосий шериги Лев Седов 1938 йили Парижда кўричакни олдириш операциясида ғайриоддий ҳолатда вафот этади. Ота унинг ўлимини Сталин агентларининг иши дея ҳисобларди. Бу воқеалар Троцкийни ҳаракат қилишга ундайди: шу йилнинг сентябрида Парижда унинг тарафдорлари мақсади жаҳон инқилоби бўлган Тўртинчи интернационал ташкилотини тузади.

    Троцкийни ўлдириш бўйича “Ўрдак” номини олган операцияга НКВД ходимлари Павел Судоплатов ва Наум Эйтингон раҳбарлик қилади. Масалани ҳал этиш учун бир-биридан бехабар икки гуруҳ юборилади.

    Ўлимига қадар Троцкий Коёаканда Сталин тарафдори бўлган Хосе Сикейрос бошчилигидаги Испания фуқаролар уруши фахрийларининг суиқасдидан омон қолганди. Террорчиларнинг тунда уйга уюштирган ҳужуми муваффақиятли кечмайди: бундай операцияларда тажрибасиз бўлган испанлар ётоқхонани ўққа тутади, бироқ у ердагилар ўлган-ўлмаганини кўздан кечирмайди. Кутилмаган ҳужумга қарамай, эр-хотин набираси Вдеволод (Эстебан) Волков билан каравот остига яширинишга улгуради ва омон қолади.

    Ҳужум оқибатида Троцкийнинг НКВД томонидан оғдириб олинган соқчиларидан бири вафот этади. Версиялардан бирига кўра, у террорчиларни ўз бошлиғи жойлашган хоналардан узоқроққа олиб кетишга уринган.

    Ҳужумдан кейин Мексика полицияси Троцкий уйини қўриқлашни кучайтиради. Аммо бундай ҳаракатлар унинг ўлимини уч ойга кечиктиради, холос. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккинчи гуруҳ ҳам суиқасдга тайёргарлик кўраётганидан бехабар эди. Чекистлар Сталиннинг фаол тарафдори бўлган испаниялик коммунист Мария Каридад Меркадернинг ўғлини Троцкийни ўлдиришга тайёрлай бошлайди. Рамон Меркадер инқилобчига канадалик бизнесмен Фрэнк Жексон номи остида яқинлаштирилади. Унинг ишончини қозониш учун Меркадер Троцкий котибиятидаги ходимлардан бири — Силвия Агелофф билан яқин муносабатлар ўрнатишга мажбур бўлади.

    Бу инсон сталинизм фанати, Испаниядаги фуқаролик уруши иштирокчиси эди. У жаҳлдор испан бўлган. Меркадер онасига ўта садоқатли эди — аёл том маънода уни бошқарарди. Каридада Меркадер НКВД агенти Наум Эйтингон билан қалин муносабатда бўлган. Улар Рамонга Троцкийга қарши нафратни сингдиришга эришади, — дейди инқилобчининг набираси Волков.

    Суиқасд уюштириладиган пайтда Троцкий Сталин биографияси устида иш олиб бораётганди. Унинг ўзи Владимир Ленин ҳақида китоб ёзмоқчи эди, аммо у СССРнинг амалдаги раҳбарининг фаолияти тўғрисида ёзиш бўйича буюртма олади — эмигрант молиявий қийинчиликларни кечираётгани боис яхши қалам ҳақи эвазига рози бўлади. Волковнинг фикрича, СССРдагилар китобнинг чиқишидан қўрққан. Шу сабабдан Лубянкада антисталин мухолифати етакчисини тезроқ йўқотишга қарор қабул қилинади.

    Музўяр болта билан уюштирилган ҳужум: гувоҳлар кўрсатмаси

    Бу вақтга келиб Меркадер Троцкийга ёқиб қолган, унга анча яқинлашганди. Меҳмон тез-тез ташриф буюра бошлайди. Седова ўз мемуарларида қайд этганидек, суиқасддан бир неча кун олдин у ўз ҳаракатларида шубҳа уйғота бошлайди. Троцкий ҳатто “Жексон”нинг вилла ҳудудига келишини чеклаш, шунингдек, бу одамга нисбатан “кичик суриштирув” ўтказишни сўрайди.

    Фото: “ТАСС”

    Август ўрталарида Меркадер Тўртинчи интернационал ҳимоясига бағишланган қўлёзмаларини олиб келиб, Троцкийдан унга баҳо беришини сўрайди. Троцкий ушбу ташаббусга шубҳа билан қарайди, аммо 1940 йил 20 август куни мақолани муҳокама қилиш учун учрашиш таклифини беради.

    Шу куни соат 17:30 да Меркадер ўзи билан алпинистларнинг музўяр болтаси, шунингдек, тўппонча ва ханжар олиб келади. Онаси ва Эйтингон қотилни келишилган жойда кута бошлайди.

    Уйдагилар Рамоннинг шундай иссиқ ҳавода плашда келганига ҳайрон қолдиради, бироқ бу ҳеч кимда шуҳба уйғотмайди. Рамон ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтади. Наталя Ивановна унга бир стакан иссиқ чой таклиф қилади. Меркадер аввалига ишни якунлаши кераклигини билдириб, чойдан бош тортади ва бир стакан совуқ сув ичади. Седова гап мақола муҳокамаси ҳақида кетяпти деб ўйлайди. Рамон эса мутлақо бошқа нарсани назарда тутган эди, — дейилади “Лев Троцкий. №1 душман. 1929-1940” китобида.

    Бир-бири билан саломлашган уй эгаси ва меҳмон Троцкийнинг ишчи хонасига йўл олади. Троцкий матнни ўрганиш учун столга ўтирганида НКВД агенти плаши остига яширинган музўяр болтани олади ва бор кучи билан 60 ёшли инқилобчининг бошига уради. Зарба оқибатида алпинистлар қуролининг 7 сантиметр учи Троцкийнинг гарданига киради, бироқ шунга қарамай, у яна бир неча соат ҳушини йўқотмайди.

    Орадан йиллар ўтгач, 1969 йилда Меркадер Судоплатовга ҳужумининг айрим деталларини ошкор этади. Ҳужум вақтида Троцкий бошини бургани сабаб зарба йўналишини ўзгартиради ва унинг кучини камайтиради.

    Лев Троцкийнинг жасади, 1940 йил 21 август
    Фото: AP Photo

    Ўз навбатида, қотилнинг адвокати Эдуардо Сенисерос 1995 йилда Троцкий қўллари билан зарбадан ҳимояланганини, шу боис ҳам омон қолганини таъкидлаганди. Сенисероснинг айтишича, Меркадер кабинет эшигини ичидан қулфлаганидаёқ Троцкий меҳмоннинг ташрифи мақсадини англаган ва стол тортмасидан тўппончани олишга уринган.

    Уч ёки тўрт дақиқа ўтди. Мен қўшни хонада эдим. Кутилмаганда даҳшатли чинқириқ овози эшитилди. Эшик олдида Лев Давидович пайдо бўлди, унинг юзи қонга беланган эди, — дея эслайди Седова.

    Троцкий зудлик билан госпиталга етказилади ва эртаси куни у соат 07:25 да вафот этади. “Илтимос, дўстларимга айтинг, мен Тўртинчи интернационалнинг ғалабасига ишонаман… Олға боринг” — бу Троцкийнинг охирги сўзлари эди.

    Ярим асрдан ортиқ вақт давомида қотиллик қуроли йўқотилган дея ҳисоблаб келинган, бироқ 2005 йилда қурол мехиколик Ана Алисия Саласнинг уйидан топилади. Музўяр болта унга Мексика махфий полициясида ишлаган бобосидан мерос қолган. Жиноят қуроли кейинчалик америкалик тарихчи ва бизнесмен Кит Мелтоннинг қўлига тушиб қолади, у эса ўз навбатида болтани музейга совға қилади.

    Мексика полицияси Троцкий ўлдирилган музўяр болта билан, 1940 йил
    Фото: AP Photo

    Болта сопида Меркадернинг қонли бармоғи излари сақланиб қолган. Музўяр болтанинг узунлиги мавжуд маълумотлардаги рақамларга мос келади, сопи эса кийим остига яшириш учун қирқилган эди.

    Меркадер ўзига чиқарилган ҳукмга кўра Мексика қамоқхонасида 20 йил ўтиради. 1960 йил майида у озод этилади ва Куба орқали СССРга олиб борилади. Москвада СССР Олий кенгаши президиуми раҳбари Леонид Брежнев Меркадерга Ленин ордени ҳамда Совет Иффифоқи Қаҳрамони юлдузини топширади. Испан ва унинг рафиқасига “Сокол” метроси яқинидан тўрт хонали квартира, Кратоводан давлатҳовли берилади ва 400 рубль миқдорида нафақа тайинланади.

    08.06.2024, 20:27   Изоҳ (0)   25977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сталин — ўлими СССРни ўзгартириб юборган шахс

    05.03.2024, 21:55

    “Холокост архитектори” — Адольф Эйхманнинг Исроил разведкаси томонидан қўлга олиниши

    11.05.2024, 19:05

    Данте — “илоҳий”га айланган “Комедия”си, Флоренциядан қувғини ва Бeaтриче тақдири

    28.05.2024, 21:35

    Австралия шарқида тўғон тошиб кетиши оқибатида Сидней шаҳрида тошқинлар юз берди

    08.06.2024, 15:16

    АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен келаси ҳафта ўт очишни тўхтатишга эришиш учун Яқин Шарққа боради

    08.06.2024, 14:02

    Яман ҳусийлари 11 нафар БМТ ходимини ҳибсда сақлаётгани маълум қилинди

    08.06.2024, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.