• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Марказий Осиё

    Россиянинг Марказий Осиёда ядро технологиялари бўйича дипломатияси: нимани кутиш керак?

    Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилиши Марказий Осиё энергетика ландшафти учун тарихий босқич бўлди. Кенгаш раислари, хусусан, президентлар Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита мини атом электр станциясини қуриш бўйича келишиб олди. Бу кичик атом энергетика блокларини қуришга биринчи уриниш бўлгани сабабли тарихий жараёндир.

    Муваффақият қозонган тақдирда, бу жиддий энергия хавфсизлиги муаммоларига дуч келаётган минтақадаги биринчи атом электр станцияларига айланади. Ўз навбатида, бу Москва номидан минтақавий парадипломатиянинг биринчи мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳисобланади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Кремлнинг ядро энергетикаси ва парадипломатия орқали Марказий Осиё энергетика соҳасида етакчи ролини тиклашга уриниши, ядро энергетикаси бўйича глобал мунозараларни ҳисобга олиб, минтақавий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш юзасидан бир қанча саволлар туғилади. Мутахассис Димитрис Сймеонидис томонидан ёзилган ушбу мақолада Марказий Осиёдаги атом энергетикасининг техник салоҳияти ва Россиянинг энергия технологияси бўйича шахмат доскасида ютиш эҳтимоли кўриб чиқилади.

    Иллюстратив фото: “Дарё”

    Марказий Осиё учун ядро салоҳияти

    Марказий Осиё энергетика соҳаси билан боғлиқ улкан ресурсларга эга минтақадир, атом энергетикаси ҳам бундан мустасно эмас. 2021 йил ҳолатига кўра, Қозоғистон уран захиралари бўйича иккинчи энг бой давлатдир, жумладан, жаҳон захираларининг 13 фоизи ёки 815 минг тоннаси унинг ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистон сезиларли даражада уран захираларига эга бўлса-да, пастроқ ўринни эгаллайди. Жумладан, жаҳон захираларининг 2 фоизи ёки 135 минг тонна. Минтақа, шунингдек, муқобил ядро технологиялари ва ёнилғини таъминлаш бўйича яхши позицияга эга.

    Ҳозирда устунлик қилаётган технология торийдан фойдаланишни назарда тутади, Қозоғистонда бу ёқилғидан камида 50 минг тонна, Ўзбекистонда 5 минг тонна, қолган МДҲ мамлакатларида эса 1 миллион тоннадан ортиқ мавжуд. Ҳозирча аниқ рақамлар маълум эмас, чунки торийни ўрганиш дастлабки босқичда. Санаб ўтилган миқдорлар ҳақида фикр юритадиган бўлсак, бир тонна уран 44 миллион кВт/соат, бир тонна торий эса 200 тонна уран каби энергия ишлаб чиқариши мумкин. Бу атом энергетикаси нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг энергия хавфсизлиги ландшафтини қайта шакллантириш учун улкан салоҳиятга эгалигини кўрсатади.

    Россиянинг роли ва ядро энергетикаси дипломатияси

    “Росатом”нинг муваффақияти

    Марказий Осиёдаги атом энергетикаси салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Россия минтақада энергия хавфсизлиги кафолатига айланиш учун ажойиб имкониятга эга бўлиши мумкин. “Росатом” аллақачон ядро энергетикаси бўйича шартномалар тузган ва глобал жанубдаги кўплаб мамлакатларда электр станцияларини қурган. Масалан, Туркиядаги Akkuyu ва Мисрда қурилаётган El Dabаа электр станцияси шулар жумласидандир.

    Бу мамлакатлар Россиянинг VVER реакторларининг ишончлилиги ҳамда арзонлиги, “Росатом”нинг уранни харид қилиш ва бойитишдан тортиб ходимларни ўқитишгача бўлган хизматларидан афзаллик кўрмоқда. Агар ушбу омилларни ҳисобга олсак, Россия Марказий Осиёдаги асосий шерик сифатидаги ролини қайта тиклаш учун ҳамкорлик секторини топиши мумкиндек туюлади. Минтақадаги энг кучли иқтисодлардан бири бўлган Ўзбекистон буни бошлаш учун яхши жой бўлиши мумкин.

    Чекловлар

    Шунга қарамай, эътиборга олиш керак бўлган муҳим жиҳатлар мавжуд. Анъанавий ядро технологиялари ҳаддан ташқари кўп сув талаб қилади ва ишлаб чиқарилган ҳар бир МВт/соат учун тахминан 2500 литр сув керак бўлади. Марказий Осиё сув танқислигини бошдан кечираётган минтақа ҳисобланади. Миср ва Туркия каби электр станцияларини совитиш учун денгиз сувидан фойдаланиши имкони бўлган давлатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа мамлакатларда бундай устунлик йўқ.

    Бу минтақадаги анъанавий атом электр станциялари салоҳиятини сезиларли даражада чеклайди. Сўнгги ўн йил ичида “Росатом”нинг тадқиқот ва инновацион имкониятлари паст бўлганини ҳисобга олсак, ҳар қандай янги блок сувга бўлган эҳтиёжни кучайтириб, ижтимоий-сиёсий қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин ва бу санкциялар бўйича давом этаётган мунозараларга қўшимчадир.

    Бунда Хитой катта устунликка эга. Ядро секторидаги энг йирик технологик тараққиёт Торий инқилоби ва эриган қум реакторларининг (MSR) пайдо бўлиши бўлди. MSR совиткич сифатида эритилган қумдан фойдаланади ва шунинг учун сув талаб қилмайди. Улар Ерда уранга қараганда анча кўп бўлган торийдан ҳам фойдаланишлари мумкин. Торий кўпроқ парчаланадиган материални ва энергия ишлаб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, у Плутоний ёнилғиларидан (масалан, уран) кўра камроқ умр кўрадиган кичик актинидларни ишлаб чиқаради. Бу жамоатчилик қабул қилишини рағбатлантириш учун муҳимдир. Маҳаллий ҳамжамият, айниқса, Қирғизистон каби жойларда, яқин атрофдаги чиқиндихоналарнинг таъсиридан хавотирда.

    Хитой Ториум технологиясида етакчи давлат сифатида намоён бўлди ва у аллақачон минглаб уйларни қувватлантирадиган прототипларни ишлаб чиқди, масалан, 10 МВт қувватга эга Wuwei прототипи, 100 МВтгача кенгайтирилиши ва ўн йил охирига келиб 100 000 дан ортиқ уйни қувватлантириши кутилмоқда.

    “Росатом” унчалик муваффақият қозонмади, чунки МSR бўйича тадқиқотлар фақат 2020 йилда бошланган ва биринчи прототип 2031 йилдан кейин тайёр бўлиши кутилмоқда. Шуни инобатга оладиган бўлсак, Хитой барча Марказий Осиё давлатлари эҳтиёжларини қондириш учун жуда мос келадиган технологияни тақдим эта олади.

    Хитой аллақачон Қозоғистон билан ядровий ҳамкорликни ўрганиб чиқди, яъни 2,4 ГВт қувватга эга электр станциясига 12 миллиард доллар сармоя киритишни кўриб чиқмоқда, аммо бу лойиҳа номаълум шароитларда олдинга силжимади. Шундай қилиб, Пекин ядро энергетикасини қўллаб-қувватлаётганини кўриб, Ўзбекистон каби давлатларга ушбу технологияни экспорт қилишга қандай интилаётганини кузатиш катта қизиқиш уйғотади.

    Хулоса

    Аслида, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувни Марказий Осиёдаги атом энергетикаси бўйича мунозаралар учун суҳбатнинг бошланиши сифатида кўриш мумкин. Москва минтақанинг энергетика соҳасида ўз мавқейини қайтариб олишга интилмоқда ва “Росатом”нинг Ўзбекистонга нисбатан ядро дипломатиясини амалга ошириши оқилона стратегия, дейди эксперт.

    Марказий Осиёда уран ва торий захиралари жуда кўп ва энергия хавфсизлиги, айниқса, Тошкент учун жиддий муаммо. Бироқ денгизга чиқиш имконияти йўқ Ўзбекистон техник чекловлар туфайли “Росатом”нинг аввалги дипломатик ҳамкорларидан фарқ қилади, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа, аллақачон кучли ҳамкорлари тадқиқот ҳамда инновациялар орқали бу муаммоларни ҳал қила олади.

    Муаллиф: Димитрис Сймеонидис

    Димитрис Сймеонидис Марказий Осиёда энергия геоиқтисодиёти ва геосиёсат бўйича эксперт. У энергия ва агро-озиқ-овқат тизимлари учун марказлаштирилмаган ечимлар глобал тармоғига асос солган ва Грециянинг Критдаги биринчи яшил водород лойиҳасини бошқаради. Бундан ташқари, у URANO Капиталга маслаҳат беради, ЕS-Europe сиёсатини бошқаради ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти эксперти ҳисобланади. У Европа Иттифоқининг иқлим пакти ва ёш энергия бўйича элчиси ҳамдир.
    04.06.2024, 18:10   Изоҳ (0)   5710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Росатом” томонидан қурилган БелАЭСда жиддий муаммо аниқланди — Bloomberg

    19.12.2023, 20:33

    Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш қиймати 10-15 миллиард долларга баҳоланмоқда

    21.12.2023, 13:12

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади

    25.05.2024, 15:05

    Швейцария парламенти Фаластинни тан олишга қарши овоз берди

    04.06.2024, 17:51

    ҲАМАС томонидан гаровга олинган тўрт киши вафот этди — Исроил армияси

    04.06.2024, 17:15

    Тахт ворислари: бутун дунёдаги қироллик оилаларининг меросхўр фарзандлари қандай кўринишда? (фото)

    04.06.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 август, 09:31

    “Бола мактабда ўқишни 7 ёшдан бошлаши ниҳоятда кеч” — Баҳодир Ғаниев Ўзбекистон таълим тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 2 август, 09:10

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.