Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат армияси ҲАМАС билан урушни 42 кунга тўхтатиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Исроил Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни олти ҳафтага тўхтатишга тайёр, бироқ ўт очишни тўлиқ тўхтатишга рози бўлмайди.
Гаровга олинганларни қайтариш учун урушни 42 кунга тўхтатиб қўйишимиз мумкин. Аммо урушни тўлиқ тўхтата олмаймиз. Эрон ва барча душманлар таслим бўламизми ёки йўқ, кузатмоқда, — деди у.
Бош вазир АҚШ президенти Жо Байден томонидан илгари сурилган оташкесим режасида “бўшлиқлар” борлигига тўхталди.
Байден тақдим этган таклиф тўлиқ эмас. Уруш гаровга олинганларни қайтариш учун тўхтатилади, кейин эса муҳокама қиламиз. АҚШ президенти оммага тақдим этмаган бошқа тафсилотлар ҳам бор, — дея тушунтирди Нетаньяху.
Байден тақдим этган режа уч босқични ўз ичига олади. Жумладан, Ғазода олти ҳафтага ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш, Исроил қўшинларининг Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш, фаластинликларнинг Ғазога қайтиши, вайроналарни тиклаш.
Нетаньяхунинг таъкидлашича, урушни тугатиш бўйича асосий шартлар, хусусан, ҲАМАСни йўқ қилиш ва барча гаровга олинганларни озод қилиш шарти ўзгармаган.
Изоҳ (0)