Германия канцлери Олаф Шольц Европа давлатларига Россиядан келаётган таҳдид давом этишини кутмоқда, дея Deutsche Welle хабар берди.
Маълум бўлишича, Шольц бу ҳақда Шарқий Германия иқтисодий форумида айтиб, дипломатия фақат кучли позицияда муваффақият қозонишини таъкидлаган.
Шольцнинг сўзларига кўра, хавфсизлик сиёсатидаги ўзгаришлар Россияга иттифоқчиларнинг НАТО ҳудудининг ҳар квадрат сантиметрини ҳужумдан ҳимоя қилишга тайёрлигини кўрсатиш учун зарур.
Россия таҳдиди давом этаётганлиги сабабли, биз ва бошқа иттифоқчилар ўтган йили Болтиқбўйи мамлакатларига қўшимча бўлинмалар юборишга ва келажакда у ерда бутун бригадани доимий равишда жойлаштиришга қарор қилдик, — дейди Германия канцлери.
Шольцга кўра, Путиннинг мақсадлари чегараларни куч билан кўчиришдан иборат.
Аввалроқ Шольц Берлин Украинага Россиядаги ҳарбий нишонларга немис қуроллари билан ҳужум қилишга рухсат этгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)