Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “Фенербаҳче” бош мураббийига айланди.
Аввалроқ 61 ёшли мутахассис Истанбул клуби билан 2 йиллик шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Туркия чемпионати бунгача Португалия (“Порту”, “Бенфика”), Англия (“Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳэм”), Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Италия (“Интер”, “Рома”) клубларини бошқарган Моуриньонинг фаолиятидаги бешинчи чемпионати бўлади. Январь ойи ўрталарида мураббий “Рома”дан ишдан бўшатилди ва шундан бери клубсиз.
“Фенербаҳче” миллий лигада 99 очко билан мавсумни якунлади. 102 очко тўплаган “Галатасарой”га чемпионликни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)