Футбол бўйича Эрон чемпионатининг сўнгги турида “Персеполис” “Мес” клубига қарши майдонга тушди.
“Персеполис” учрашувнинг 86-дақиқасида урилган гол эвазига рақибини мағлуб этди ва ўз тарихида 14 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Яна бир ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов асосий таркибда ўйнаган “Истиқлол” жамоаси ушбу турда “Payкон”дан устун келди ва чемпионатни 2-ўрин билан якунлади.
Эрон чемпионати
30-тур
1 июнь, шанба
“Персеполис” — “Мес” 1:0
Гол: Гвелесиани (86).
“Payкон” — “Истиқлол” 0:2
Голлар: Милод Муҳаммади (21, 22).
Изоҳ (0)