• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Кураш Ғарб ва Россия ўртасида кетмоқда”. АҚШ нега иккиланмоқда?

    Кеча, 31 май куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудини ўққа тутишда Америка қуролларидан фойдаланишга яширинча рухсат бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди. Бироқ ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқланганича йўқ. Бундан олдинроқ Европанинг 11 та мамлакати ҳам Украинага тақдим этилган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришга рухсат берган эди. Хўш, Ғарбнинг бу юришига Россия қандай жавоб қайтаради?

    “Дарё” ушбу мавзу атрофида иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ва сиёсатшунос Ойбек Сирожовлар билан суҳбатлашди.

    Шуҳрат Расулнинг таъкидлашича, Ғарбнинг бундай қарорга келишига Россиянинг ядровий машқларни бошлагани сабаб бўлган.

    “Май ойининг бошидан бошлаб Россия армияси Харьков йўналиши бўйлаб ҳужумга ўтди. Маълумотларга кўра, рус генераллари 9 май кунига қадар Харьков шаҳрини эгаллаб олишни режа қилган бўлган. Ҳозир Харьков шаҳрида бўлаётган жанглар мана шу режанинг маҳсули. Бироқ эскалацияни янги босқичга кўтарган нарса бу — Россия президентининг тактик ядро машқларини амалга ошириш ҳақидаги буйруғи бўлди. Яъни эскалация жараёнини Россия кучайтирди. Ғарбнинг 11 та мамлакати эса Россияга жавоб тариқасида Украинага берилган қуроллардан Россия ичкарисидаги нишонларга зарба беришга рухсат берди”, — деди иқтисодий таҳлилчи.

    Бироқ сиёсатшунос Ойбек Сирожов ушбу масалага бошқача ёндашиб, Россиянинг Харьковга ҳужуми аслида буфер ҳудуд яратиш мақсадида амалга оширилганини таъкидлади.

    “Харьков Россияга жуда яқин шаҳар ҳисобланади. Украина айнан Харьков орқали Россиянинг Белгород шаҳрига бир неча бор ҳужум амалга оширди. Айнан шунинг учун Харьков ҳудудига янги фронт очилди. Яъни Россиянинг мақсади Харьков шаҳрини эгаллаш эмас, балки ўзининг хавфсизлиги учун буфер ҳудуд яратиш. Ҳозир бу урушда қайсидир ҳудудни эгаллаш устувор аҳамият касб этаётгани йўқ. Бу урушда асосий мақсад — томонлар бир-бирини ҳолдан тойдириш. Яъни бу кураш Ғарб ва Россия ўртасида кечмоқда.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Харьковда янги фронт очилиши Украинанинг айрим ҳаракатларини чеклайди. Ўзи нега Украина вақти-вақти билан Россиянинг Белгород шаҳрига ҳужумларни амалга ошираётган эди? Аслида, бу ҳаракатлар ҳарбий нуқтайи назардан ҳеч нарса бермайди. Бу, аслида, сиёсий нуқтайи назардан Россиянинг репутациясига жиддий зарба. Яъни бу Россия жамоатчилигида урушга нисбатан норозиликни кучайтириш учун амалга оширилаётган эди.

    Украинанинг Ғарб берган қуроллардан Россиянинг қайси ҳудудларига зарба бериши ва бу нима оқибатларга олиб келишини таҳлил қилсак, шу вақтга қадар Украина Ғарб қуроллари билан фақат 1991 йилгача бўлган чегаралар кесимида ҳужум амалга ошириши ҳамда Россия чегараларига зарба бериши мутлақо тақиқланган эди. Буни АҚШнинг бир қанча сиёсатчилари ҳам айтганди. Лекин ҳозир бу масала ўзгарди. Яъни Ғарб Россия ичкарисида беқарорлик вужудга келтириш учун шундай қарорга келган. Чунки урушнинг боришига фронт ортидаги жараёнлар ҳам таъсир кўрсатади”, — деди сиёсатшунос.

    Шунингдек, Ойбек Сирожов Жо Байден маъмурияти Украинага Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудига зарба бериш борасида нега иккиланаётганига ҳам тўхталиб ўтди.

     “АҚШ олдида ядро қуролига эга давлат сифатида ўзига хос масъулият мавжуд. Жо Байденнинг сиёсий фаолиятига эътибор берсак, 70 йилларда Америка ва Совет Иттифоқи ўртасидаги ядро қуролларни қисқартириш бўйича дастурларда бевосита иштирок этган. Яъни Байден Россиянинг ядро потенциали қандайлигини ва ядро қуроли қандай кучга эга эканлигини ўз танасида ҳис қилиб кўрган. Шу нуқтайи назардан Жо Байден ядровий ҳалокат қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши билади. Шунинг учун АҚШ бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда”, — деди Ойбек Сирожов.

    Суҳбатнинг тўлиқ версиясини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    01.06.2024, 16:50   Изоҳ (0)   7883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО Россияга ядровий зарбалар беришни машқ қилмоқда — ФХХ

    28.05.2024, 11:43

    Польша Украинага унинг қуроллари билан Россияга ҳужум қилишга рухсат берди

    29.05.2024, 16:00

    Байден Украинага Америка қуроллари билан Россияга ҳужум қилишга рухсат берди

    31.05.2024, 13:11

    ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш таклифини олқишлашини билдирди

    01.06.2024, 16:10

    Ҳиндистонда жазирама туфайли йигирмага яқин одам ҳалок бўлди

    01.06.2024, 14:45

    Колумбияда кўприк ўпирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

    01.06.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.