Колумбия шимолида кўприкнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Атлантико департаменти губернатори Эдуардо Верано де ла Роса Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Унинг қайд этишича, ҳодиса натижасида яна уч киши жароҳатланган.

“Биз Соледад мери ва табиий офатларнинг олдини олиш вазири ўринбосари билан биргаликда Барранкилёни Соледад билан боғлайдиган кўприкнинг бир қисми ўпирилган жойдамиз”, — деб ёзди губернатор.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)