Актриса Анастасия Заворотнюк узоқ давом этган хасталикдан сўнг тунда вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
2019 йил август ойида ОАВда актрисага жиддий касаллик ташхиси қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Узоқ вақт давомида унинг қариндошлари бунга ҳеч қандай изоҳ бермади. Кейинроқ унинг глиобластомадан даволанаётгани тасдиқланди.
Касаллик аниқланганидан сўнг Заворотнюк фильмларда суратга тушиш, турли тадбирларда қатнашиш ва ижтимоий тармоқларни юритишни тўхтатди.
Актриса 53 ёшда эди. У “Менинг гўзал энагам” сериалидаги роли билан машҳурликка эришган, шунингдек, “Апокалипсис коди”, “Шекспирнинг тушига ҳам кирмаганди” ҳамда “Меросхўр” фильмларида турли образларни гавдалантирган эди.
Маълумот учун: Глиобластома касаллиги бош мия ўсимтасининг энг кенг тарқалган ва энг агрессив шаклидир.
Изоҳ (0)