Турк сериаллари актрисаси ва модел Мелиса Асли Памук француз футбол жамоаси ўйинчиси Юсуф Язичидан 2023 йил сентябрь ойида турмуш қуриш таклифини олган эди.
Эндиликда “Севги изтироби” юлдузи Юсуф Язичига турмушга чиққани маълум бўлди. Sabah нашри хабар беришича, машҳурлар тўй маросимини яширинча ўтказган. Уларнинг оила қургани Мелиса Асли Памук ижтимоий тармоқларда фамилиясини ўзгартирганидан кейин маълум бўлди. Ҳозирда актриса Instagram тармоғида Мелиса Асли Язичи сифатида қайд этилган.
Мелиса турмуш қуришга рози бўлишдан аввал футболчига Истанбулга кўчиб ўтиш шартини қўйди. Актриса Францияга кетишни истамади. Юсуф француз футбол клуби билан шартномасини узайтирмади. Бироқ унга Голландия ва Англия клубларидан таклифлар келиб тушган. Юлдузлар қандай муросага келиши ҳозирча номаълум.
33 ёшли Мелиса Асли Памук турмуш ўртоғидан олти ёш катта. Эр-хотин тўй ҳақидаги хабарларга ҳеч қандай изоҳ бермади. Турк юлдузи аввалдан шахсий ҳаётининг барча тафсилотларини сир сақлашга ҳаракат қилиб келган.
Изоҳ (0)