Британиялик диетолог Майкл Мосли тез овқатланиш ва кам чайнаш туфайли ортиқча овқатланиб қўйиш хавфи ҳақида огоҳлантирди, дея хабар берди “Лиса.ru” нашри.
![](/static/2024/05/22/povyshennyj-appetit-1024x683-N8xpJLAl.jpg)
Мутахассиснинг сўзларига кўра, шошилмай овқатланиш тўқликни ҳис қилиш учун муҳимдир, чунки тўйинганлик ҳисси тановулни бошлагандан сўнг, 30-40 дақиқа ичида юзга келади.
Парҳезшунос бунинг сабаби тушунтириб берди: тўйинганлик ҳақида сигнал учун ингичка ичак ҳосил бўладиган GLP-1 гормони жавоб беради ва кейин мияга етиб боради.
Агар сиз тез ва шошиб овқатлансангиз, кўпроқ калория орттириб олишингиз мумкин, — дейди Мосли.
Диетолог таомни аста-секин чайнаш ва тушлик пайтида эътиборни чалғитадиган ишлар, масалан, телефондан тийилишни тавсия қилди. Шунингдек, овқатланиш вақтида оз-оздан сув ичиб туриш ҳам фойдали эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)