Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи 20 май кунидан бошлаб ёпилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича, боғда янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилган.
Ғалаба боғи 2022 йил апрель ойида ҳам “таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши” сабаб 24 кунга ёпилган.
Мазкур боғ қурилиши президент ташаббуси ҳисобланади. У 2018 йил кузида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан боғ қуриш таклифини илгари сурган эди.
Бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттириши, оталаримиз ва боболаримиз қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак, — дея таъкидлаган эди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)