Бухоро вилоятида тергов органларидан яшириниб юрган яна бир шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов органларидан яширингани учун вилоят прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган.
Жондор тумани “Зарафшон” маҳалласида доимий рўйхатда турувчи, 2002 йилда туғилган К.Қ. олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида туманнинг “Шўробод” маҳалласи ҳудудида қўлга олиниб, 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)