Қашқадарё вилоятида яшовчи 52 ёшли (аёл) Р.И. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 2 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Ф.Ш. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ф.Ш. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Р.И.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали 2 млн сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ш.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)