Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида оқова сув тизимини яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 30 апрель санасидан тахминан бир ой муддатга “Катта Олмос” кўчасидан “Илғор” шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилган.
Транспорт воситалари ҳаракати харитада кўрсатилган айланма йўли орқали амалга оширилади.
Аҳолимиздан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, — дейилади хабарда.
2023 йил август охирларида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Якуб Колас кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди. Июль ойида бўлса Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан Келес йўли кўчаси вақтинча ёпилган эди.
Изоҳ (0)