Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 20 май куни соат 21:00 ларда 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/05/20/2024-05-20 23.23.29-Ov2pjPw2.jpg)
Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)