Сингапурда янги COVID-19 тўлқини юзага келди. Ҳукумат вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Тhе Straits News хабар берди.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусга чалинишлар сони 5 майдан 11 майгача 25 900 тани ташкил этган. Бу аввалги ҳафтадаги 13 700 та ҳолатдан анча кўп. Ўртача кунлик касалхонага ётқизилганлар сони юқоридаги давр бўйича 181 дан 250 тага кўтарилган.
Беморларга жой етиши учун давлат шифохоналарига шошилинч бўлмаган операцияларни қолдириш сўралмоқда.
Биз коронавирус тўлқинининг ўсиб бораётган босқичида турибмиз. Тўлқин кейинги икки-тўрт ҳафта ичида чўққисига чиқиши керак. Бу июнь ойининг ўрталари ва охирги оралиғида кузатилади, — деди соғлиқни сақлаш вазири Онг Е Кунг.
Изоҳ (0)