Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари коронавируснинг янги JN.1 штамми тез тарқалаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Тhе Washington Post хабар берди.
ЖССТ маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошида JN.1 штамми жами коронавирус инфекцияларининг тахминан уч фоизини ташкил қилган. Бир ой ўтгач, бу штамм бутун дунё бўйлаб инфекцияларнинг 27,1 фоизини ташкил қилмоқда.
Ушбу вариант тез тарқалиши туфайли мутахассисларда қизиқиш уйғотмоқда. JN.1 штаммининг пайдо бўлиши, айниқса, қиши совуқ бўлган мамлакатларда касалланишнинг ошишига олиб келиши мумкин. JN.1 биринчи марта август ойида аниқланган. У омикрон авлоди бўлган BА.2.86 вариантидан келиб чиққан. BА.2.86 кенг тарқалмаган, лекин мутахассисларни хавотирга солган. Чунки унинг бошоқ оқсилида ўнлаб мутациялар мавжуд эди.
Изоҳ (0)