Ливерпуль университети олимлари коронавирус инсон миясини 20 йилга қаритишини аниқлади. Бу ҳақда Medscape журнали хабар берди.
Пандемиянинг дастлабки йилларидан бошлаб шифокорлар беморларнинг “миясида туман” кузатилишини аниқлаган. Жумладан, касалликдан даволанган одамларда хотира, чарчоқ ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Коронавирусдан тузалганларнинг 46 фоизи шундай асоратлар билан юзлашган.
Буни аниқлаш учун мутахассислар COVID-19 дан тузалган 351 нафар бемор иштирокида тест ўтказган. Улар қон намунасини топширган ва мия текширувидан ўтган. Натижада мутахассислар миянинг диққатни жамлаш билан боғлиқ соҳалари қисқарганини аниқлаган. Биомаркер тести травматик мия шикастланишига мос келадиган ўзгаришларни кўрсатган.
Олимларнинг фикрича, бу миянинг 20 йилга қаришига тенг келади. Инфекциянинг бундай таъсири қайтарилиши мумкинми ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)