Хитой шарқидаги Сзянси провинциясида номаълум шахс мактабга пичоқ билан ҳужум уюштириши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Гуйси шаҳри жамоат хавфсизлиги бошқармаси ўзининг WeChat мессенжер аккаунтида эълон қилган хабарида айтилади.
Яна 10 киши яралангани айтилмоқда. Полиция томонидан қўлга олинган шахс воқеа содир бўлган Гуйси шаҳрида яшовчи 45 ёшли эркак бўлиб чиқди. Ҳозирча унинг ҳаракатлари сабаблари ҳақида маълумот йўқ.
Полиция баёнотида мактаб ўқувчилари ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар сафида бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
Аввалроқ Sinxua агентлиги ҳужум оқибатида беш киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)