Тайван қуролли кучлари бир кун ичида Хиёт армиясининг 18 та учиш қурилмаси ва 4 та кемаси оролга яқинлашганини қайд этди. Бу ҳақда Тайван ҳарбий департаменти сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Ҳужжатда қайд этилганидек, 12 та самолёт Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг шимолий ва жануби-ғарбий қисмларидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига кирди.
Таъкидланишича, Тайван армияси бунга жавобан нишонларни кузатиш қурилмалари, кемалар ва ердаги зенит-ракета тизимларини ишга туширган.
Тайван 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшанда Чианг Кай-Ши (1887-1975) бошчилигидаги қўшинларининг қолган қисми Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраганидан кейин у ерга қочиб кетган. Пекин Тайванни Хитой Халқ Республикаси провинцияларидан бири деб билади.
Изоҳ (0)