Оқ уй Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг қулашида чет эл аралашуви аломатларини кўрмаганини айтди.
Бу ҳақда NBC News телеканали АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали ходимига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, вертолёт ҳалокатида жиноий ҳаракатлар бўйича далиллар йўқ.
Бундан ташқари, Оқ уй Иброҳим Раисийнинг ҳалокатидан сўнг АҚШнинг Эрон билан муносабатларида туб ўзгаришлар кутмаслигини таъкидлади.
Эрон президенти вертолёти 19 май куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри тоғли ҳудудига “қаттиқ қўниш”ни амалга оширган. Қутқарувчилар 20 май куни вертолёт ҳалокатга учраган жойни аниқлаган. Маълум бўлишича, вертолёт “қаттиқ қўниш” чоғида бутунлай ёниб кетган.
Бортда учувчилардан ташқари Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён, Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим бўлган.
Изоҳ (0)