АҚШ телекоммуникация компанияларини Тинч океани бўйлаб интернет трафикни олиб ўтадиган денгизости кабеллари Хитой таъмирлаш кемалари томонидан жосусликка заифлиги ҳақида огоҳлантирди, дея The Wall Street Journal хабар берди.
Хабарга кўра, Хитойнинг мумкин бўлган аралашуви тижорат ва ҳарбий маълумотлар хавфсизлигига таҳдид солади.
АҚШ Давлат департаменти вакиллари Хитойнинг S.B.Submarine Systems компаниясига тегишли таъмирлаш кемаларининг ноодатий хатти-ҳаракатларини қайд этган: компания ўз кемаларининг жойлашувини радио ва сунъий йўлдош кузатиш хизматларидан яширади.
АҚШ расмийлари S.B.Submarine Systems махфий операцияларда иштирок этадиган кемаларининг ҳаракатларини атайлаб яширишидан хавотир билдирган.
Нашр АҚШ расмийлари нозик ҳарбий маълумотларни ташувчи кабеллар ҳақида айниқса ҳушёр бўлишганини даъво қилмоқда.
Аввалроқ Тhе New York Times нашри АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг интернетга уланган электр транспорт воситаларига нисбатан текширув бошлаганини хабар қилган эди.
- АҚШ Савдо вазири Жина Раймондонинг сўзларига кўра, бундай электр транспорт воситаларининг потенциал хавфи шундаки, улар инфратузилма, ҳайдовчиларнинг смартфонлари, қўшни автомобиллар билан алоқа ўрнатиши ва шу тариқа катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаши мумкин.
- 14 май куни Жо Байден маъмурияти саноатни ҳимоя қилиш ва адолатсиз рақобатга қарши курашиш учун сабабларни келтириб, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қаттиқ чекловлар қўйганини эълон қиган эди.
- Хусусан, Хитой электромобиллари чекловларнинг асосий мақсади ҳисобланади: улар учун импорт божлари жорий 27,5 фоиздан 102,5 фоизгача ошиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)