Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2022 йил февалда эса Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари таништирилган эди.
Изоҳ (0)