Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаётгани айтилди.
13 март куни Нурафшон шаҳрида Зоир Мирзаев раислигида ўтказилган навбатдаги “Ҳокимлик соати”да Паркент тумани ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қўшимча 100 гектардан ер майдонларини бугунги кунгача ажратиб бермагани юзасидан тушунтириш хати ёзганди.
Изоҳ (0)