Исроил ҳарбийлари 18 май куни Ғазо секторида содир этган ҳужум оқибатида камида 40 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Ҳалок бўлганлар ҳақида Al Jazeera нашрининг Ғазодаги мухбирлар жамоаси хабар берган. Қурбонларнинг кўпчилиги шанба куни тушдан кейин уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган.
Фаластин манбалари ҳужум бутун Ғазо секторида кузатилганини билдирган. Жабалия ва Нусейрат қочқинлар лагерларида, анклав жанубидаги Рафаҳ ва Хон Юнис ҳудудларида портлашлар кузатилган.
Исроил ҳарбийлари сув идишларини тўлдираётган одамларни нишонга олгани маълум қилинган. Аҳоли турар жойларига ҳам кўплаб зарбалар берилган.
Фаластиннинг WAFA агентлиги Хон Юнисдан 8 километр шарқда жойлашган Хуза шаҳри бомбардимон қилинганини ёзган. Ушбу ҳужумда 4 нафар ғазолик ҳалок бўлган.
Хон Юнис шаҳрида Исроилнинг Рафаҳга ҳужумларидан қочган аҳоли вакиллари тўпланган. Сўнгги ҳафтада Рафаҳдан аҳолининг мунтазам ва кўп миқдорда Хон Юнис ва Бани Суҳейла ҳудудларига кўчиши кузатилган.
Изоҳ (0)