Наманган вилояти Экология бошқармаси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, рейд давомида туманнинг “Ғалаба” маҳалласида ҳуқуқбузар томонидан ариқ бўйида ўсиб турган бир туп дарахт тегишли рухсатномасиз кесиб юборилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)