Бобур Хўжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бобур Хўжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.
Изоҳ (0)