Ўзбекистонда ОТМларга қабул жараёни 2024 йили икки босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анжуманда шунингдек, олийгоҳ ҳамда коллеж ва техникумларга қабул қилиш имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ўтказилиши бўйича батафсил маълумот берилди.
Бунда абитуриентлар тестни бир маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади.
Бунда олийгоҳларга қабул жараёни икки босқичда:
- 1-босқич рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлаш;
- 2-босқич олийгоҳ – тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)