Туркия ҳарбийлари 7 май куни Сурия шимолида Курдистон ишчи партиясига алоқадор 4 нафар жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Воқеа ҳақида дастлаб Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берган. “Фурот қалқони” махсус операция зонасига кириб келган жангарилар тезкор қарши ҳужумда йўқ қилинган.
Туркия хавфсизлик кучлари дастлаб Сурия шимолида, Туркия чегарасига яқин ҳудудда тўрт нафар жангари аниқлангани ҳақида хабар тарқатган. Ушбу хабарга асосан ҳарбий қўмондонлик аксилтеррор ҳужумга рухсат берган.
Маълумот ўрнида, Курдистон ишчи партияси Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқида расман террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Партия 40 йилдан ортиқ давом этган террор кампаниясида 40 000 нафардан ортиқ одам, жумладан, аёллар, болалар ва гўдаклар ўлимига сабабчи бўлган.
Анқара 2016 йилдан бери Сурия шимолидаги чегараси бўйлаб террорчилар коридори шаклланишига йўл қўймаслик ва аҳолининг ўз турар-жойларига тинч йўл билан қайтишини таъминлаш мақсадида учлик аксилтеррор амалиётларини амалга ошириб келади. “Фурот қалқони” (2016), “Zaytun новдаси” (2018), ва “Тинчлик баҳори” (2019) операциялари ҳозирда ҳам давом этаётгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)