Америкалик машҳур санъаткор Мадонна Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 40 йиллик фаолиятидаги энг катта аудитория олдида концерт берди. Шоу 65 ёшли хонанданинг мусиқа соҳасида иш бошлаганига 40 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилди.
Шунингдек, концерт Мадоннанинг дунё бўйлаб уюштирган “Cеlеbration” номли турнеси доирасида мутлақо бепул ўтказилди. Узунлиги 4 километр бўлган Копакабана соҳилларида бўлиб ўтган концертга 1,6 миллиондан ортиқ мухлис ташриф буюрди.
Манбаларга кўра, поп-юлдуз мухлислари бутун Бразилиядан, шунингдек, қўшни Аргентинадан узоқ Франциягача бўлган бошқа мамлакатлардан келган.
Концерт бўлиб ўтган кун — 4 май санасида Копакабана атрофидаги меҳмонхоналарнинг 98 фоизи тўлган ва шаҳар аэропорти 1 майдан 6 майгача 27 та шаҳардан 170 та қўшимча рейсларни қабул қилган. Бутун Рио-де-Жанейро “Хуш келибсиз, малика!” ёзуви билан хонандани катта ҳурмат ила қарши олган.
Концерт шоуси икки соат давом этди. Расмийлар ушбу тадбир шаҳар иқтисодиётига 60 миллион доллар даромад келтириши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)