Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилганди. Транспорт вазирлиги бу йўналишдаги автобус рейслари сони кўпайтирилганини эълон қилди.

Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Автобуслар ҳаракати Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 7 июндан йўлга қўйилган эди. Қатнов масофаси 75 километр бўлган йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Изоҳ (0)