Транспорт вазирлиги Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (”Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.
Автобуслар “Машинасозлар метро бекати—Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 километр бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ (0)