“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида 5 нафар фуқарони қамчи билан жазолади. Бу ҳақда Hasht-e Subh нашри хабар берди.
“Толибон”нинг Хостдаги маҳаллий ҳокимияти ушбу вилоятда беш кишига қамчилаш жазоси тайинланганини маълум қилган. Бир қанча йирик афғон нашрлари ҳам хабарни тасдиқлаган.
Хост вилоятидаги расмийлар хабарига кўра, ҳукм 25 апрель, пайшанба куни Исмоил Хел ва Мандози туманларида амалга оширилган. Айбланган фуқаролар ўғрилик ва ахлоқий бузуқликда айбланиб, “Толибон” вакиллари томонидан омма олдида қамчиланган.
“Толибон” 24 апрель куни ҳам Ғазни ва Логар вилоятларида тўрт кишини омма олдида қамчилагани хабар қилинган эди. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва дала жазосини тақиқлаш борасидаги ички ва ташқи босимларга қарамай, “Толибон” судсиз ҳукмларни тўхтатмаяпти.
Изоҳ (0)